Жаҳон | 16:34 / 24.07.2018
6772
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШга жавоб чоралари қўллашга тайёрлигини эслатди

Фото: РИА Новости / Максим Богодвид

Эрон ТИВ вакили Баҳром Қосимийнинг маълум қилишича, Эрон АҚШ мамлакатдан нефть экспортини блоклаб қўйса, жавоб чораларини кўради. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар қилмоқда.

«Агарда АҚШ бу йўналишда жиддий ҳаракатларни амалга оширмоқчи бўлса, унда Эроннинг қатъий қаршилиги билан тўқнаш келади», - дея айтиб ўтди Қосимий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Вашингтон Эрон нефтини импорт қилувчи давлатлар билан ишлашда давом этаётганини айтганди. Қайд этилишича, бу уларни хомашё харидидан воз кечишга кўндириш мақсадида қилиняпти.

Мавзуга оид