Жаҳон | 08:51 / 26.07.2018
6966
2 дақиқада ўқилади

Трамп куёви ва унинг отаси орқали Яқин Шарқ масаласини ҳал этмоқчи

Фото: REUTERS/Mohamad Torokman

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш мақсадида минтақани иқтисодий ривожлантириш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уй расмий хабар тарқатди. 

Маълум қилинишича, президентнинг Яқин Шарқ масалалари бўйича маслаҳатгўйлари Исроил-Фаластин масаласини ижобий ҳал этувчи иқтисодий ривожланиш режасини тузмоқда. Дональд Трампнинг фикрича, ушбу режа шу йилнинг ўзида амалиётга татбиқ этилиши зарур, аммо АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасида тутган сиёсати, айниқса Ал-Қудс шаҳрини Исроил пойтахти сифатида тан олиши бу масалани қийинлаштириб юборади. 

Фаластинликлар Трампга бўлган ишончини йўқотган, унинг минтақага оид ҳар қандай ҳаракатига қарши намойишлар ўтказишмоқда. 

Президент маъмурияти таклиф этаётган режа эса қуйидагича: Иванка Трампга уйланган, Оқ уй маслаҳатчиси Жаред Кушнер ва унинг отаси, ҳуқуқшунос Жейсон Гринблатт зиддият иштирокчилари ўртасида музокараларни ташкил этишга масъул этиб тайинланди. Низолашаётган тарафларнинг ҳар бири минтақада тинчлик ўрнатилиши учун шартларни эълон қилиши сўралмоқда. 

Бу вазиятда Дональд Трамп иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишга тушириб, зиддиятни юмшатмоқчи бўляпти. 

Мавзуга оид