Одамлар чўкаётганларни қутқариш учун занжир бўлиб тизилишди (видео)
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Эмералд-Айл шаҳрида чўкаётганларни қутқариш учун ўнлаб кишилар ёрдамга келишди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳокимиятнинг кучли тўлқин ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан, бир неча киши денгизда чўмилгани келган. Улар тўлқинлар кучига дош беролмасдан чўка бошлаган.
Денгиз бўйида дам олаётган кўплаб кишилар бир-бирларининг қўлларидан тутиб пляж ва чўкаётганлар орасида занжир ҳосил қилишди. Улар шу тарзда чўкаётганларни қутқаришга уринишди.
Уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида чўкаётганлар қирғоққа олиб чиқилган. Фақат битта – 41 ёшли кишини қутқаришнинг имкони бўлмаган.
2017 йилда Флоридада чўкаётган оилани қутқариш учун жонли занжир ҳосил қилингани хабар қилинганди. Ўшанда қутқариш ишида 80га яқин киши қатнашган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024