Фан-техника | 10:20 / 29.07.2018
24449
2 дақиқада ўқилади

Нега Ўзбекистонда йирик IT лойиҳаларни амалга ошириш қийин?

Тез ўзгариб бораётган дунёда ҳар соатда янги IT лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилаётганидан хабар топамиз. Нега шундай лойиҳаларнинг бир қисмини Ўзбекистонда амалга оширишнинг имконияти паст баҳоланади? 

Худди шундай савол билан АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик АКТ мутахассиси Тимур Шокировга мурожаат қилдик.
 
«Ўзбекистонда 32 миллиондан ортиқ кишининг яшашини инобатга олиб,АКТ соҳасидаги энг глобал муаммони айтсам: жуда ҳам кўплаб йирик лойиҳаларнинг амалга ошмай қолиши интернет тезлигининг пастлиги сабаб бўляпти. Шунинг учун, биз билган лойиҳалар амалга ошмай қолмоқда, назарий жиҳатдан барчасини биламиз, аммо амалиётда бу ўз аксини бермайди», дейди Шокиров.

 АКТ мутахассиси Тимур Шокиров

Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ушбу масала устида иш олиб боряпти ҳамда бу ишлар йил сўнгига қадар ажойиб натижаларни тақдим этиши мумкин. 

Агар барча масала интернетга боғлиқ, деб билсак, унинг сифати ва тезлигини ошириш масаласида қандай ишлар амалга оширилиш лозим? 

Ушбу саволга «Сбербанк Technology» ходими, ўзбекистонлик мутахассис Фаррух Ҳолмуҳаммедов жавоб берди. 

«Интернет сифатини яхшилаш, қолаверса, унинг тезлиги ҳақида гап кетганда, қопламани кенгайишини таъкидлаган бўлардим. Биз Ўзбекистонда интернет каналларининг кенглиги, унинг барча республика бўйлаб узлуксиз етказиб берилиши ҳақида ўйлашимиз керак. Унинг нархи арзон бўлиши керак, аммо нарх масаласи биринчи даражадаги аҳамиятли омил эмас. Асосийси - сифат», дейди Фаррух. 

Соҳа мутахассислар билан ташкил этилган интервьюни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид