Фан-техника | 12:54 / 01.08.2018
10481
4 дақиқада ўқилади

Турли браузерларда инкогнито режимини қандай ишга тушириш мумкин?

Иллюстратив фото

Турли браузерларда инкогнито режимини қандай ишга тушириш мумкин? Биринчиси - клавиатура ёрдамида.

Бу энг оддий усул. Chrome, «Яндекс.Браузер», Opera, Safari браузерларининг десктоп версияларида қуйидаги тугмаларни босиш кифоя: 

Ctrl + Shift + n — Windows, Linux, Chrome OS учун;
Command + Shift + n — macOS учун.
Firefox, Internet Explorer ва Microsoft Edge:
Ctrl + Shift + p — Windows, Linux, Chrome OS учун;
Command + Shift + p — macOS учун.

Chrome браузерида инкогнито режимини ишга тушириш

Десктоп версияда

Браузерни очинг. Юқори ўнг бурчакдаги «Настройка и управление Google Chrome» тугмасини босинг (учта вертикал нуқта кўринишида). Сичқонча стрелкасида «Новое окно в режиме инкогнито» ёзувини танланг.

Мобиль версияда

Манзил сатрининг ўнг тарафидаги «Ещё» белгисини танланг (учта вертикал нуқта). «Новая вкладка инкогнито» ёзувини танланг.

«Яндекс.Браузер»да инкогнито режимини ишга тушириш

Десктоп версияда

Юқори ўнг бурчакдаги учта горизонтал чизиқни босинг. Рўйхатдан «Режим инкогнито» ёзувини танланг.

Мобиль версияда

Манзил сатрида жойлашган меню тугмасини босинг. «Новая вкладка Инкогнито» ёзувини танланг.

Firefox браузерида инкогнито режимини ишга тушириш 

Десктоп версияда

Юқори ўнг бурчакдаги учта горизонтал чизиқни босинг («Открыть меню» клавиши). «Новое приватное окно» функциясини танланг.

Мобиль версияда

Юқори ўнг бурчакдаги учта вертикал нуқтани босинг. «Приватная вкладка» ёзувини танланг.

Opera браузерида инкогнито режимини ишга тушириш 

Десктоп версияда

Юқори ўнг бурчакдаги браузер белгисини босинг. Рўйхатдан «Создать приватное окно» ёзувини танланг.

Мобиль версияда

«Вкладка» бўлимини танланг. Инкогнито режимига ўтиш учун экранни чап томонга суринг.

Internet Explorer браузерида инкогнито режимини ишга тушириш 

Юқори ўнг бурчакдаги ғилдирак кўринишидаги «Настройки» тугмасини босинг. Очилган рўйхатдан «Безопасность» менюсини очинг. «Просмотр InPrivate» функциясини танланг.

Microsoft Edge браузерида инкогнито режимини ишга тушириш 

Десктоп версияда

Юқори ўнг бурчакда жойлашган «Дополнительно» белгисини танланг. «Новое окно InPrivate» ёзувини танланг.

Мобиль версияда

Юқори ўнг бурчакда жойлашган «Настройки» белгисини босинг. «Новая вкладка InPrivate» функциясини танланг.

Safari браузерида инкогнито режимини ишга тушириш 

Десктоп версияда

Менюдан «Файл» бўлимини очинг. «Новое частное окно» окно ёзувини танланг.

Мобиль версияда

Юқори ўнг бурчакда жойлашган «Вкладки» менюсини очинг. «Частный доступ» ёзувини танланг. Сўнгра плюс белгисини босинг.

Инкогнито режимини ўчириш

Барча браузерларда инкогнито режимида очилган ойнани ёпиш кифоя.

Инкогнито режими хавфсизликни таъминлай оладими?
 
Афсуски, инкогнито режими шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш кафолатини бермайди. Айрим браузерлар сизнинг фаоллигингиз ташриф буюрган сайтларингизда кузатиб турилиши ва интернет-провайдерга ҳам кўриниб туриши ҳақида огоҳлантириб ҳам қўяди.

Мавзуга оид