Ўзбекистон | 10:38 / 02.08.2018
16501
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк сўм курсини ушлаб туриш учун ярим йил ичида 900 млн доллар йўналтирди

Фото: digitaltrends

Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг биринчи ярмида сўм курсини қўллаб-қувватлаш учун 900 млн АҚШ доллари миқдорида валюта интервенциясини амалга оширди. Бу ҳақда МБнинг пул-кредит сиёсати бўйича шарҳида айтилади.

«Агар Марказий банкнинг валюта интервенциялари ҳажми биринчи чоракда 600 млн долларни ташкил этган бўлса, иккинчи чоракда бу интервенциялар ҳажми 300 млн долларга тенг бўлди», - дейилади шарҳда.

МБ мутахассислари валюта интервенцияларидан фойдаланишни мавсумий омил билан, хусусан, иккинчи ва учинчи чоракларда, яъни жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари миқдори сезиларли даражада кўпайгани билан боғлашмоқда.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида пул ўтказмалари ҳажми 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 14%га ошиб, 2,3 млрд долларни ташкил қилди.

Мавзуга оид