ОАВ БМТ тинчликпарварларини бутун дунё бўйлаб болаларни зўрлашда айблаб чиқди
Британиянинг Channel 4 телеканали Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тинчликпарварларининг бутун дунё бўйлаб аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этди. Ҳужжатли фильм муаллифига Рамита Навай айланди. Унинг сўзларига кўра, у 8 ой давомида фильм устида ишлаган.
Фильмда тинчликпарварлар, шунингдек, айрим собиқ тинчликпарварлар томонидан жинсий тажовузкорликка учраган одамлар билан интервьюлар бор. Таъкидланишича, сўнгги 15 йил мобайнида БМТ тинчликпарварларининг 1700дан ортиғи аёллар ва болаларни зўрлашда айбланган.
Масалан, собиқ БМТ тинчликпарвари Дидье Бурженинг фильмда айтишича, Конгода 20дан ортиқ болалар билан жинсий алоқада бўлган. Унинг сўзларига кўра, қизларнинг бири ўшанда 12 ёшда эди. The Guardian’нинг ёзишича, уни 2008 йилда болаларни зўрлашда айблашган, у айни пайтда озодликка чиққан. Унинг билдиришича, кўплар оч ва пулларга эҳтиёжи бўлгани туфайли қурбонларни топиш осон эди.
Кўплаб хабар қилинган ҳолатларга қарамай, фақатгина 53 нафар тинчликпарвар жазоланган ва жинсий жиноятлар учун қамоқхонага жўнатилган. The Guardian'нинг қўшимча қилишича, бутун дунёдан жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳақида аризалар келиб тушган. Фильмда кўрсатилишича, аксарият ҳолларда зўравонликлар марказида Африка бўлган.
The Sun’нинг ёзишича, сўнгги 12 йил мобайнида БМТ миссиялари томонидан ўтказилган суриштирувлар жараёнида тинчликпарварлар ва ташкилотнинг бошқа ходимлари томонидан бутун дунё бўйлаб аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ деярли 2000та ҳолат аниқланди. Ушбу ҳолатларда 30 дан ортиқ жабрдийдалар болалар эди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024