Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қарори: маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик шакллари жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:
маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари ажратиш;
мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер участкаларини тақдим этиш;
концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;
бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда “ноль” харид қийматида сотиш;
давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) ижара ҳақининг “ноль” ставкасида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш;
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш;
оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.
Белгиланишича, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Давлат-хусусий шериклик шаклига қараб хусусий шерикка қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юкланиши мумкинлиги белгилаб қўйилди:
маданий хизмат кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига имтиёзлар бериш;
маданият ва санъат муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.
Белгиланишича, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича тузилади. Бунда ушбу қарорнинг 1-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда танлов ўтказилмайди;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ёки “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тегишли равишда ўз тизимларида давлат томонидан хусусий шерик билан битим тузади ва битим шартларини хусусий шерик қандай бажараётгани бўйича мониторинг олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасида очиладиган алоҳида ҳисобварақда (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб юритилади) жамлаш тўғрисидаги;
маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган шундай муассасаларга давлат маданият ва санъат муассасасининг йиллик даромадлари ва харажатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинди.
Қуйидагилар махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари этиб белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган эквиваленти 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар;
давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида тижорат банкларидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 7 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
23:03 / 02.06.2026
Саида Мирзиёева маданият ва санъат соҳаси ривожи учун мўлжалланган фармонни олқишлади
22:46 / 02.06.2026
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси учун кенг кўламли имтиёзлар эълон қилинди
20:22 / 28.05.2026
Бир гуруҳ марҳум ижодкорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди
20:14 / 28.05.2026