Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Видаль билан уч йиллик шартнома имзоланиши ҳақида эълон қилди
Фото: KUN.UZ
«Барселона» клуби «Бавария» яримҳимоячиси Артуро Видални ўз сафига қўшиб олганини расман маълум қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, чилилик футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоланади. 31 ёшли ўйинчи тез орада каталонияликлар тиббий кўригидан ўтиш учун етиб келади.
Келишувнинг молиявий шартлари очиқланмаган. Бироқ матбуотдаги хабарларга кўра, Испания чемпиони Видаль трансфери учун 20-25 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
2015 йилда «Бавария»га келгунга қадар Видаль тўрт йил мобайнида Туриннинг «Ювентус» жамоаси сафида ўйнаган. Бундеслиганинг ўтган мавсумида 31 ёшли яримҳимоячи 22 ўйинда (улардан 17 тасида асосий таркибда) майдонга тушиб, 6+2 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу хавбекка «Интер» томонидан ҳам қизиқиш бўлаётганди.
Мавзуга оид
11:58 / 05.04.2026
«Реал» аутсайдерга ютқазди, «Барса» чемпионликка яқинлашди
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026