Россия президенти Владимир Путин нефть соҳасидаги солиқ манёври доирасида нефтга экспорт божларни босқичма-босқич пасайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Тегишли ҳужжат РФ ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
Матнга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб нефтга бўлган экспорт божи олти йил давомида ҳозирги 30%дан 0%гача камайтириб борилади. Бироқ, нефтга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун солиқ уч йил давомида оширилади.
Шу билан бирга, ҳужжатда ички бозорда ёқилғи нархлари кескин кўтариладиган бўлса, ҳукумат нефть экспортига қўшимча тарифларни жорий этиш ҳуқуқига эга экани назарда тутилган.
Қайд этилишича, Россия вазирлар маҳкамасига жаҳон бозорларида нефть нархининг 15 фоиздан ортиққа ошиши ёки камайиши шароитида қўшимча божлар жорий этиш ҳуқуқи берилади.












