Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Иннинг мактубига жавоб қайтарди
Фото: AFP / Saul Loeb
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг мактубига жавоб йўллади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео твиттердаги саҳифасида хабар берган.
«Бугун мен АСEАН саммитида КХДРдан келган ҳамкасбим Ли Йон Хо билан суҳбатлашиш имконига эга бўлдим. Бизда қисқа, юмшоқ мулоқот бўлиб ўтди. Бизнинг делегацияда АҚШ президентининг КХДР раҳбари хатига жавобини топшириш имконияти ҳам бўлди», - деб ёзади Помпео.
Аввалроқ, Оқ уйда АҚШ томони Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Индан олган мактубига жавоб қайтаргани ҳақида хабар беришганди. У ердан таъкидлашларича, мактуб етакчилар томонидан Сингапур саммитидаги қўшма баёнотда ўзига олган мажбуриятларга бағишланган.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026