Ўзбекистон | 16:00 / 10.08.2018
5948
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида КСЗни кенгайтириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди

Фото: УзА

Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарор билан давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган объектлари тегишли рўйхат бўйича вилоят кичик саноат зоналари таркибига киритилиши белгиланди. 

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2017 йил 10 августдаги қарори асосида ушбу саноат зоналари учун 140 гектардан зиёд ер майдони ажратилган эди. Эндиликда мазкур саноат зонаси қўшимча 67 гектардан ортиқ ер майдони ажратилиши натижасида янада кенгайтирилди. 

Кичик саноат зоналари иштирокчиларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисидаги қарорлар Тошкент вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.

Мавзуга оид