Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 18 февралдаги 5349-сон "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда рақамли иқтисодиётни, замонавий ахборот технологияларини давлат бошқарувида татбиқ этишни ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда қуйидаги йўналишлар белгилаб олинган:
— давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат органларининг жойларда зарур ахборот тизимлари ва ресурсларини, дастурий таъминот ва электрон хизматларнинг жорий қилинишини мувофиқлаштиришларини белгилаб олиш;
— мамлакатда рақамли иқтисодиёт, ахборот технологиялари бозорини, жумладан давлат хусусий шерикчилиги асосида технопарк ва коворкинг-марказлар фаолиятини ташкил қилиш орқали хорижий сармояларни жалб қилиш учун қулай шароит яратиш;
— замонавий телекоммуникация инфратузилмаси, алоқа технология ва тармоқларини ривожлантириш, замонавий телекоммуникация хизматларини ривожлантиришни жорий қилишни мувофиқлаштириш;
— давлат бошқарувида ва иқтисодиёт соҳаларида электрон хизматларни жорий қилиш, электрон тижорат ва дастурий таъминот бозорини ривожлантириш орқали рақамли иқтисодиётни юксалтириш;
— Интернетнинг миллий сегментини, рақамли медиа-контентни ташкилий, моддий-техник ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш орқали ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
— шаҳар ва ҳудудий инфратузилмани бошқаришда фойдаланиш, хусусан турар-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт логистикаси, хавфсиз ва «ақлли шаҳар» учун «ақлли тизим»ларни ишлаб чиқиш;
— малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Комиссияга қуйидаги вазифалар юклатилади:
— икки ой муддатда давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолати, жумладан ахборот тизимлари ва кадрлар билан таъминланганлик ҳолатини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш;
— 2018 йилга қадар мазкур йўналишни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
Шу билан бирга, 2030 йилга қадар «Рақамли Ўзбекистон» концепциясини ишлаб чиқиш юзасидан ҳам чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 31 августига қадар давом этади.
Мавзуга оид
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
13:30 / 02.01.2024
Ўзбекистон IT соҳасининг бозор ҳажми миллиард долларга яқинлашмоқда
10:10 / 05.06.2023
АКТни жорий этишга масъул давлат хизматчилари ҳар 3 йилда мажбурий малака оширади
10:52 / 13.01.2023