Жаҳон | 14:35 / 21.08.2018
26091
1 дақиқада ўқилади
Москва областида 26 нафар ўзбекистонлик ишчи заҳарланди, бир нафари вафот этди
Ўзбекистонлик ишчилар Москва областидаги Котельники шаҳрида заҳарланишди.
Москва области Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг РИА Новости’га хабар беришича, ёрдам сўраб 26 киши мурожаат қилган. Улардан бири тез ёрдам етиб келгунига қадар вафот этди, яна икки киши касалхонага боришдан бош тортди.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда касалхоналарда 23 нафар ишчи бор. Фавқулодда ҳолат юз берган жойга 7та тез тиббий ёрдам бригадаси, Фалокатлардаги тиббиёт марказининг иккита бригадаси жалб қилинди.
Минтақа тезкор хизматларидан аниқлик киритишларича, ишчилар 18 августда заҳарланишган. Жабрланган қурувчиларнинг бири 88 ёшда.
Дастлабки ташхис - гастроэнтерит. Рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.