Ўзбекистон Марказий банки янги альянсга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди
Марказий банк Бошқаруви Молиявий оммабоплик альянсига (Alliance for Financial Inclusion) аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Молиявий оммабоплик альянси (МОА) 2008 йили аъзо мамлакатларга молиявий оммабоплик сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тажриба алмашиш учун майдон яратиш орқали банк хизматларининг долзарб масалалари бўйича ишчи гуруҳларини ташкил этиш ва ўқитиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кичик бизнесни молиялаштиришда кўмак бериш мақсадида ташкил этилган.
МОАга ҳозирги пайтда 104 институт кирган бўлиб, уларнинг 91таси дунёнинг ривожланаётган мамлакатлари (марказий банклар, молиявий регуляторлар, ассоциациялар)дир. МОА штаб-квартираси Куала-Лумпур (Малайзия) шаҳрида жойлашган.
Молиявий оммабоплик альянси Марказий банкка халқаро тажрибани ўрганиш ва банк хизматлари оммабоплигини ва молиявий саводхонлик даражасини ошириш, шунингдек банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш учун етакчи экспертларни жалб қилишда ёрдам беради.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024