Индонезиядаги Осиё ўйинларида навбатдаги бронза медали қўлга киритилди.
Академик эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсларида қатнашган ҳамюртларимиз финалда учинчи натижани қайд этишди ва бронза медалини қўлга киритишди.



Таэквондо бўйича мусобақаларда Ҳожиакбар Зокиров иккинчи жангида эронлик Амирмуҳаммад Баҳшикалорига 4:24 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Мадина Маннопова эса илк жангида гонконглик Суи Ваини 20:8 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди.











