Осиё ўйинлари. 3-ўрин учун баҳс
Хитой — Ўзбекистон 2:2 (пен. сер 4:3)
Голлар: Ҳетоо 13, Юдонг 53 — Баҳромов 43, Шодибоев 90.
Ўзбекистон U-23: Муратбаев, Ҳамидов (Ибраимов, 76), Муртазоев, Ризақулов, Баҳромов, Ўринбоев (Ўрмонжонов, 87), Жумаев, Тўлқунбеков, Файзуллаев, Абдураҳмонов (Шодибоев, 64), Каримов (Рейимов, 76).

Ўзбекистон U-23 жамоаси 3 октябр куни Осиё ўйинларининг бронза медали учун Хитойга қарши ўйин ўтказди. Нагоядаги Toyota стадионида ўтган учрашувнинг асосий вақтида дуранг (2:2) қайд этилди.

15-дақиқада хитойликлар ҳужумчиси Ҳу Ҳетао ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Сардорбек Баҳромов жамоавий комбинацияни гол билан якунлаб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида хитойликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўзбекистон эса яна бўлим охирида ҳисобни тенглаштирди. Захирадан ўйинга қўшилган Шодиёр Шодибоев узоқ чўзилган ҳужум якунида дарвозабондан қайтган тўпга барчадан олдин етиб келди – 2:2.

Осиё ўйинлари регламентига кўра, бронза медали учун баҳсда экстра таймлар ўтказилмади ва ғолиб тўғридан тўғри пеналтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Футбол лотереясида эса яримфиналда Японияга қарши ўйинда бўлгани каби Равшан Ҳайдаров шогирдларига яна омад етишмади – 3:4.

Шу тариқа, Хитой бронза медалига эга чиқди, Ўзбекистон турнирни тўртинчи ўринда якунлади.