Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кумуш тақинчоқларни чегарадан пайпоқ ичида олиб ўтишга уринишди
Хоразм вилояти божхона бошқармаси «Шовот» чегара божхона пости ходимлари қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ноқонуний ҳаракатланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни фош этишди.
Божхона қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, «Шовот» чегара божхона постининг кириш йўналишида ҳаракатланаётган қўшни давлат фуқароси Ш.М бошқарувида бўлган «Toyota Corolla» русумли автомашина салонида бўлган пакет ичидаги буюмлар назорат рентген аппаратидан ўтказилганда, пакет ичидаги пайпоқлар орасида кумушдан ясалган аёллар тақинчоқлари борлиги аниқланди.
Ҳайдовчи ушбу тақинчоқлар ўзига тегишли эмаслигини, нотаниш шахснинг илтимосига биноан пайпоқларни олиб ўтаётгани, аммо уларнинг ичида тақинчоқ борлигини билмаслигини маълум қилган.

Божхона назоратидан яширилган кумуш металлдан ясалган жами оғирлиги 119 грамм бўлган аёллар кумуш тақинчоқлари ҳақиқатдан ҳайдовчига эмас, балки қўшни давлат фуқароси З.А. тегишли экани маълум бўлди.
Маълумот учун, айрим турдаги товарларнинг божхона тўловлари ундирилмасдан олиб кириш меъёрларига асосан, жисмоний шахслар ўзлари билан божхона чегараси орқали 65 граммгача бўлган қимматбаҳо тақинчоқларни божхона тўловларисиз олиб ўтишлари мумкин.
Шу сабабли, фуқаро З.Ага божхона назорати вақтида аниқланган аёллар тақинчоқларидан 65 грамми қайтариб берилди ва қолган 54 граммига қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра, ушбу аёллар тақинчоқлари кумуш тақинчоқлар деб топилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026