Ўзбекистон каратэ жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Барно Мирзаева нимчорак ва чорак финаллардан муваффақиятли ўтиб, ярим финал баҳсларида иштирок этди.
У дастлаб қирғизистонлик Кимбат Тойтоновага қарши татамига чиқиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кейинги босқичда эса Хитой Тайпей вакили Хсу Вейнинг 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.
Аммо Мирзаева ярим финалда эронлик Розита Алипуркешкага мағлуб бўлди.
Энди у бронза медал учун баҳсларда иштирок этади. Унинг медал учун рақиби таиландлик Арм Суккиав бўлади.
-67 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган каратэчи Иқболжон Узоқов нимчорак финалда Саудия Арабистони вакили Фаҳад Алхатамига 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди ва турнирдаги иштирокини якунлади.
Бироз аввалроқ Ўзбекистон каратэ жамоасининг -60 кг вазн тоифасидаги вакили Садриддин Сайматов Осиё ўйинлари бронза медали совриндорига айланганди.















