Жаҳон | 09:20 / 27.08.2018
9409
1 дақиқада ўқилади

NASA раҳбари АҚШга космик қўшинлар нега кераклигини маълум қилди

Фото: Washington Examiner

АҚШга космик қўшинлар мамлакат энергетика тизимлари ва банк секторини ҳимоя қилиш учун ҳам керак. Бу ҳақда НАСА раҳбари Жим Брайденстайн Washington Examiner'га берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Америка сунъий йўлдошларининг ишдан чиқиши «мавжуд бўлган таҳдид»ни юзага келтиради, айнан шунинг учун ҳам космик қўшинлар зарур.

Брайденстайннинг таъкидлашича, энергетика ва банк секторлари ҳам GPS’га таяниб келган.

«Ҳар бир банк операцияси GPS’дан синхронлаш сигналини талаб қилади. Бошқача айтганда, агар GPS бўлмаса, Қўшма Штатларда банк соҳаси ҳам бўлмайди. Ҳамма нарса ўчади», - дея тушунтирди НАСА раҳбари. 

Айни вазият АҚШнинг энергия тизимларига ҳам таҳдид солади, дея қўшимча қилиб ўтди у .

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон раҳбари АҚШ космосда қурол жойлаштиришни режалаштирмаётгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид