Ўзбекистон | 08:30 / 31.08.2018
53417
1 дақиқада ўқилади

Автомобиллар «тонировка»сидан 5 кун ичида давлат бюджетига қанча пул тушди? 

Фото: Pictaram

Машина ойналарини қорайтириш пуллик бўлганини эшитганлар унинг қимматлигидан нолиган эдилар. Бугунги кунда орамизда машина ойналари учун 16 миллиондан ортиқ сўмни аямайдиганлар топилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23-28 август кунларида 77 нафар киши машина ойналарини тонировка қилдирган бўлиб, уларнинг 30 нафари юридик шахслардир. Ушбу тўловлар давлат бюджетига жами 1443069000 сўм тушган.

Эслатиб ўтамиз, автомобил ойналарини қорайтириш учун қўйилган нархлар қуйидагича белгиланган:

жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм); 

юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм); 

хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).

Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машиналарни «тонировка» қилиш билан қайси корхона шуғулланиши маълум бўлганди.

Мавзуга оид