Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телефонига тикилиб қолган аёл қизи чўкиб кетаётганини сезмай қолди
Хитойнинг Фуцзянь провинцияси Фучжоу шаҳрида она қизи сунъий ҳовузда чўкаётганини бир дақиқадан ортиқроқ вақт давомида пайқамади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Бир ёшли қизча туғилган куни муносабати билан бассейнга олиб борилган. Онаси мобиль телефонига чалғиб қолганда, чақалоқ ичида бўлган қутқариш чамбараги ағдарилиб кетади. Натижада боланинг боши сув остида қолган.
Аёл матнли хабар ёзаётган бўлган ва нима рўй берганини сезмаган. Унинг эътиборини бошқа бола ўзига тортишга уринади, лекин у парво ҳам қилмайди. Бассейн ходими бироз вақтга чиқиб кетган бўлган, шунинг учун унинг ёнида катта ёшли бошқа одамлар бўлмаган.
Аёл қизи чўкиб кетаётганини англаганида орадан деярли бир ярим дақиқа ўтганди. У қизини олиб чиқди ва унга сунъий нафас беришга ҳаракат қилди, сўнг тезлик билан чиқиб кетган.
20 дақиқадан кейин она болани касалхонага олиб келган. Ўша пайтда қиз нафас олмаётганди, юраги тўхтаб қолган бўлган. Шифокорлар уни жонлантиришга муваффақ бўлишди, лекин у ҳушига келмади.
Бола жуда оғир аҳволда касалхонада қолмоқда. Бассейн менежери тиббий харажатларнинг бир қисмини тўлаб бериш таклифи билан чиққан.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026