Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда зўравонлик билан ўзгалар пулини ўзлаштирган йўлтўсарлар қўлга олинди
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида 31 август куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи Н.Х. ва Р.О. туман ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Улар шу куни “Учтепа” МФЙ ҳудудида Н.Х. бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинасида кетаётганида 2 нафар номаълум шахс “Нексия” русумли автомашинаси билан уларнинг йўлини тўсиб, автомашинадан тушириб, куч ишлатиш йўли билан 500 минг сўм пул талаб қилганини ва улардаги 97 000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Паст Дарғом туманида яшовчи У.С. ва Ч.Р. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026