Тадбир Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, генерал-полковник Б. Қурбонов раислигида ўтказилади.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ва мулоқот бўйича ҳамкорларнинг махсус хизматлари раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашади.

Мулоқотнинг асосий мавзуси рақамли трансформация шароитида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлади. Иштирокчилар илғор технологиялар ва сунъий интеллектнинг замонавий таҳдид ҳамда хавф-хатарларга таъсирини муҳокама қилади.

Музокаралар якунида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ҳамда устувор йўналишларини белгилаш режалаштирилган.

Мазкур форматни йўлга қўйиш ташаббусини президент Шавкат Мирзиёев 2024 йилда ШҲТнинг Остона саммитида илгари сурган. 2025 йилда Тяньцзинда ўтган саммитда эса биринчи мулоқотни Самарқандда ташкил этиш таклиф қилинган.