Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда.
Тезкор тадбир давомида директор мазкур пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.









