Жаҳон | 15:01 / 03.09.2018
6935
2 дақиқада ўқилади

Жумабеков ва Эрдўған парламентлараро ҳамкорликни муҳокама қилди

Қирғизистон Жўқорғи Кенгеши раиси Достонбек Жумабеков ва олти йирик парламент фракциялари етакчилари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. 

Фото: kabar.kg

Учрашувда икки томонлама ўзаро ҳамкорлик, уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Шунингдек, парламентлараро келишувга эришиш масаласи ҳал этилди. Бу ҳақида Жўқорғи Кенгеш матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Расмий ташрифингиз икки томонлама алоқаларни кучайтиришга катта ёрдам беради. Бизни дўстлик ва кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик ўзаро бирлаштириб туради. Келгусида мамлакатларимиз учун манфаатли шартномаларга эришишимиз лозим”, деди Жумабеков. 

Фото: kabar.kg

Жумабеков Қирғизистон ва Туркия ўртасида парламентар алоқаларни йўлга қўйиш ва буни Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси доирасида амалга оширишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Эрдўған Туркия парламенти спикери Бинали Йилдирим номидан Жўқорғи Кенгеши депутатларига салом йўллади ва шу йилнинг ноябрь ойида Туркияда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисга таклиф этди.    

Фото: kabar.kg
Фото: kabar.kg

Мавзуга оид