Корея Молиявий разведкаси билан ҳамкорлик кучайтирилмоқда
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича Осиё-Тинч океани гуруҳининг Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) ўтказилган олтинчи симпозиуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Корея Республикаси Молиявий разведка бўлими ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжатга кўра, ҳамкорлик жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш фаолияти доирасида шубҳали молиявий операциялар ва уларни амалга оширувчи шахслар тўғрисида маълумот алмашинуви орқали олиб борилади.
Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан 21та хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан бу турдаги ҳужжатлар имзоланган (АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Туркия ва бошқалар).
Меморандумнинг имзоланиши натижаси бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми сифатида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
12:25 / 20.12.2021
Комилов: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Корея алоқаларини иттифоқчилик даражасига кўтаришни таклиф қилди
17:17 / 17.12.2021
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси парламенти спикери билан учрашди
15:00 / 17.12.2021
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ҳужжатлар тўплами имзоланди
13:43 / 17.12.2021