Электрон реестр Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.

Электрон реестрга қуйидагилар киритилади:

  • экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан фаолияти тўхтатиб турилган ташкилотлар;

  • экстремистик деб топилган ташкилотлар;

  • экстремистик деб топилган материаллар;

  • телекоммуникациялар ёки Интернет тармоғидаги тизимли равишда (1 йил мобайнида 2 ва ундан ортиқ маротаба) экстремистик материаллар жойлаштирилган ва тарқатилган электрон манбалар.

Материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги илтимоснома экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан Бош прокуратурага тақдим этилади.

Илтимосномага материалда (манбада) экстремистик материал мавжуд эканини тасдиқловчи экспертиза хулосаси илова қилинади.

Бош прокуратура материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг асослилигини текширади. Унга рози бўлган тақдирда, материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ариза Бош прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан Олий судга киритилади.

Олий суд томонидан материални (манбани) экстремистик деб топиш ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.