Тошкент шаҳар ҳокими: «Лойиҳалар халққа хизмат қилиши керак!»
Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида пойтахт ҳудудида тадбиркорликни янада ривожлантириш, хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, «Очиқ эшиклар куни» номи остида ўтказилаётган учрашувда шаҳар ҳокими тадбиркорлар ва инвесторларнинг лойиҳалари билан шахсан танишмоқда. Керакли кўрсатмаларини бериб ўтмоқда.
Бугун, 6 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек, Миробод, Яккасарой ва Юнусобод туманларидан ташриф буюрган маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев лойиҳалар билан танишар экан, уларнинг аввало халқимизга хизмати қилиши, халқ розилиги билан амалга ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Мазкур лойиҳалар ижтимоий соҳа объектлари, хусусан замонавий меҳмонхоналар, савдо ва кўнгил очар масканлар, кўп қаватли автотураргоҳлар ҳамда янги уй-жой комплексларни барпо этишни кўзда тутади.
Тошкент шаҳар матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда умумий қиймати 5,6 трлн сўм, шундан хорижий сармоялар 625 миллион доллар бўлган ва 55 790та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган 47та лойиҳалар тақдим этилди.
«Очиқ эшиклар куни» 7 – 8 сентябрь кунлари ҳам давом этади, унда пойтахтнинг қолган туманларидан инвесторлар ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Мавзуга оид
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024