Бразилиядаги президентлик сайловларида ғолиб бўлишга асосий даъвогар номзод Жаир Болсонару пичоқ билан ҳужум қилинишидан яралангандан кейин сайловолди кампаниясини госпиталда қолган ҳолда интернет орқали олиб боради. Бу ҳақда Бразилия Социал-либерал партияси президенти Густаву Бебианну маълум қилди.
Болсонаруга Жуиз-ди-Фору шаҳридаги сайловолди намойиши вақтида пичоқ билан жароҳат етказилганди. У операция қилинган. Сиёсатчи ҳозирда Сан-Паулудаги шифохонага ўтказилган.
“Унинг сафарлари жадвали бекор қилинди. Сайловолди кампанияси видеога ёзиб олинган ҳолда интернет орқали олиб борилади”, деб маълум қилган Бебианну.
Унинг айтишича, бир қатор сайловолди тадбирларида Болсонарунинг ўрнини у билан бирга вице-президент лавозими учун бораётган генерал Хамилтон Моуран эгаллайди.
Аввалроқ шифокорлар Болсонару шифохонада 7-10 кун қолишини маълум қилишган. Унинг шифохонадан ташқари сайловолди фаолияти камида 20 кундан кейингина давом эттирилиши мумкинлиги айтилган.
Бразилия президенти сайловлари 7 октябрда бўлиб ўтади.















