Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни яна узайтирди
Европа иттифоқи кенгаши Украина инқирози туфайли Россияга қарши шахсий санкцияларни узайтирди, деб ёзади РБК.
Чеклов чоралари кейинги олти ойга, 2019 йилнинг 15 мартига қадар, «Украина ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар» туфайли узайтирилди. Санкциялар 155 киши ва 44та ташкилотни қамраб олади.
Санкциялар бутун дунё бўйлаб активларни музлатиш ва сафар қилишга чекловларини ўз ичига олади.
«Вазиятни баҳолаш санкциялар режимидаги ўзгаришларни оқламади», - дея таъкидланади баёнотда.
Бундан ташқари, Россияга қарши иқтисодий чеклов чоралари ҳам амал қилмоқда, улар иқтисодиётнинг аниқ секторларига қарши қаратилган (2019 йил 31 январигача). Шунингдек, Қрим қўшиб олинганидан сўнг жорий этилган санкциялар ҳам бор (2019 йил 23 июнигача).
Мавзуга оид
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
21:11 / 25.11.2024
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
13:37 / 25.11.2024
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
22:25 / 24.11.2024