Жаҳон | 11:14 / 14.09.2018
5869
1 дақиқада ўқилади

Массачусетсда газ сизиб чиқиши оқибатида қирққа яқин уйда портлаш содир бўлди

Фото: NBC Boston

Портлашлар Андовер, Норт-Андовер ва Лоренс шаҳарларида содир бўлди, деб хабар бермоқда NBC News. Барча шаҳарлар Массачусетс штатида жойлашган.

Хабар қилинишича, битта уй вайрон бўлган, бир нечта уй олов ичида қолган.

Штат полицияси учта шаҳардаги 39та уйда портлаш ва ёнғинлар содир бўлгани ҳақида мурожаат қилинганини тасдиқлади. 

Associated Press агентлигининг хабарига кўра, ҳодиса натижасида камида тўрт киши жабрланган.

 

Мавзуга оид