Суперлигада 2-босқич ўйинлари старт олди. Дастлаб, лигада қолиш учун курашаётган жамоалар баҳсларни бошладилар. 

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилди. 63-дақиқада Жавоҳир Сидиқов жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни очди. 70-дақиқада Бобир Абдихолиқов уни тенглаштирди.

Қайд қилиш жоизки, 18-дақиқада «Қўқон-1912» дарвозабони Ўткир Юсупов «Насаф» футболчиси Бобур Давлатов томонидан тепилган пенальтини қайтарди.

Суперлига, 23-тур
13 сентябрь, Қўқон
Қўқон-1912 (Қўқон) - Насаф (Қарши) - 1:1
Голлар: Жавоҳир Сидиқов (63) - Бобир Абдихолиқов (70)
Амалга оширилмаган пенальти: Бобур Давлатов 18 (дарвозабон)