Ўзбекистон | 10:30 / 15.09.2018
28912
1 дақиқада ўқилади

«Давлат белгиси»​нинг узоқ йиллик раҳбари ўрнига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси»​ давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори ўзгарди. Ҳукумат қарори билан Бахтиёр Жалилович Жумаев ушбу лавозимни эгаллаган.

У бу лавозимда ўтган асрнинг 90-йиллари бошидан буён фаолият кўрсатиб келган Сулаймон Худойқулович Худойқулов ўрнига тайинланган.

Сулаймон Худойқулов шу йилнинг июнида пенсияга чиқиши муносабати билан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорлигидан кетганди.

Маълумот учун, «Давлат белгиси»​ давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси — қалбакилаштиришдан ҳимояланган қимматли қоғозлар, паспорт қоғозлари, аксиз маркалар учун қоғозлар, пул босиладиган қоғозлар, банкнотлар, сертификатлар, лотерея билетлари, векселлар, чеклар, акциз​ ва почта маркалари, коллекция ва эсдалик тангалари тўплами, эсдалик нишонлари ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи бирлашмадир.​

Мавзуга оид