Ўзбекистон | 18:40 / 19.09.2018
4431
2 дақиқада ўқилади

Давлат автовокзаллари тармоғини ривожлантириш билан янги корхона шуғулланади

“Ўзавтовокзал сервис” ДУК ташкил этилди. Корхона Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 15та давлат автовокзаллари ва автостанцияларини бошқаради.
 
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 йилдаги “Давлат автовокзаллари ва автостанцияларини бошқариш самарадорлигини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 712-сон қароридан келиб чиқади, деб ёзмоқда Norma.
 
“Ўзавтовокзал сервис” ДУК “Тошкент вилояти автовокзаллари ва йўловчилар автостанциялари бош ишлаб чиқариш корхонаси” ДУКни қайта номлаган ҳолда ташкил этилди. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги корхонанинг муассиси бўлди.
 
“Ўзавтовокзал сервис" ДУКга Қорақалпоғистон ва бошқа вилоятларда филиаллар ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
 
Юқорида айтилганларга қараганда, “Ўзавтовокзал сервис” ДУК нафақат ўзига берилган автовокзаллар ва автостанцияларни бошқаради, балки мамлакатимизнинг бутун ҳудуди бўйича йўловчилар инфратузилмасини ривожлантириш учун янгиларини барпо этади.
 
Ҳужжат 12.09.2018 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид