Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 524-сон қарори билан техникумлар ҳузурида spin-off корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бундай корхоналар янги ишланмалар ва стартаплар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни йўлга қўяди. Жараёнга техникум ўқувчилари жалб этилиб, уларнинг амалий кўникмалари ва бандлигини таъминлашга эътибор қаратилади.

2026 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида биттадан техникум ҳузурида намунавий spin-off корхонасини ишга тушириш белгиланган. Низом нодавлат касбий таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Корхона ташкил этиш ташаббуси билан техникумнинг ўзи, жисмоний ёки юридик шахслар чиқиши мумкин. Ариза Касбий таълим агентлигининг EMIS PT ахборот тизими орқали берилади. Унга таъсис ҳужжатлари, бизнес-режа, техник асос ва молиявий ҳисоб-китоблар илова қилинади.

Аризалар махсус комиссия томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда бу муддат яна беш кунга узайтирилиши мумкин. Лойиҳа тақдимоти очиқ муҳокама шаклида ўтказилади.

Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг устав фондида техникумнинг улуши камида 25 фоиз бўлиши шарт. Давлат улушини беш йил давомида хусусийлаштириш тақиқланади.

Стартап лойиҳаларини амалга ошириш учун Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасидан 1 млрд сўмгача грант ажратилади. Грант сўраётган корхона меҳнат жамоасида камида бир нафар педагог ёки ишлаб чиқариш таълими устаси ишлаётганини тасдиқлаши лозим. Шунингдек, техникумнинг камида беш нафар ўқувчиси билан дуал таълим бўйича тузилган шартномалар тақдим этилади.

Лойиҳалар 100 баллик тизимда баҳоланади:

Мезон

Максимал балл

Инновационлик даражаси

30

Иқтисодий самарадорлик

25