Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, мамлакатда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 600 минглик кўрсаткичдан ошган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп корхона ва ташкилот савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларнинг сони 164 481 тани ташкил этган.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 131 925 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.
Саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 63 861 тани ташкил этган.
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 33 966 та, қурилишда эса 33 163 та корхона ва ташкилот фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, ташиш ва сақлаш соҳасида 18 894 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 15 341 та, ахборот ва алоқа соҳасида 13 705 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.
Бошқа иқтисодий фаолият турларидаги корхона ва ташкилотлар сони 125 940 тани ташкил этган.
Таққослаш учун, Миллий статистика қўмитасининг 1 июл ҳолатига маълумотида мамлакатда 596,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритаётгани қайд этилган эди. Ўша пайтда ҳам савдо соҳаси 162 867 та корхона билан биринчи ўринни эгаллаган.





