Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойга ўта кескин айбловлар билан чиқмоқчи - ОАВ
Вашингтон Пекинни АҚШ давлат ва хусусий секторларига «душманлик кайфиятидаги ҳаракатларда» айблаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Axios манбаларга асосан хабар берди.
Нашрдан таъкидлашларича, Америка расмийлари айбловга қўшимча тарзда далилларни ҳам тақдим этади, улар АҚШ маъмуриятида «тонналаб» топилади.
Портал манбаси сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Хитойни унинг киберҳужумлар, сайловларга аралашув ва интеллектуал мулкни ўғирлашдаги «салбий фаолияти» учун айблаб чиқмоқчи.
«Биз фақатгина Россияга қўзғатувчи омил бўлишга имкон бермоқчи эмасмиз. Бу - Россия ва Хитой», - дея айтиб ўтди манба.
Шунингдек, хабар қилинишича, Оқ уй, Молия вазирлиги, Савдо вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги Хитойга айбловлар билан чиқади. Кутилишича, бу яқин бир неча ҳафта ичида юз беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ санкцияларидан кейин баёнот берганди.
Мавзуга оид
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026