Спорт | 14:44 / 25.09.2018
27447
1 дақиқада ўқилади

Футболчилар белгиланган пенальти учун ҳакамни дўппослашди

Индонезия чемпионатининг иккинчи дивизионида ўтказилган учрашувда бош ҳакамни калтаклашди.

Ҳодиса «Гресик Юнайтед» ва «Персива Вамена» ўртасидаги баҳс якунида содир бўлди. Ҳакам 90-дақиқада меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Ҳакамнинг қарори футболчилар ўртасида норозилик келтириб чиқарди ҳамда улар реферига ташланишди. Натижада икки футболчи майдондан четлатилди, пенальти эса аниқ амалга оширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид