Жаҳон | 08:34 / 25.09.2018
19556
2 дақиқада ўқилади

Сирли тарзда йўқолган MH370 рейсининг охирги онлари ҳақида ҳужжатли фильм олинди 

National Geographic канали “Океанларни қуритиш” лойиҳаси доирасида Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз вақтида сирли тарзда йўқолган Boeing-777 йўловчи самолётининг охирги онлари ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. 

Муаллифлар самолёт йўналишдан оғишгандан кейин ёқилғиси тугаши оқибатида юз берган бўлиши мумкин бўлган вазиятни моделлаштиришган.

Моделга кўра, самолётнинг дастлаб биринчи двигатели ишдан чиққан. Шундан кейин автопилот ён томонга оғишни тўғрилаш учун самолётни чап томонга мувозанатлаган. Икки дақиқадан сўнг чап двигател ҳам ишламай қолган. Бунинг оқибатида самолёт спирал бўйлаб пастга қулаб, денгизга урилган.

Malaysia Airlines’га қарашли Boeing 777-200 самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси 227 йўловчи ва экипажнинг 12 аъзоси билан радарлар экранидан йўқолиб қолган. Тахминларга кўра, самолёт Ҳинд океанининг жанубий қисмида ҳалокатга учраган. Қидирув операцияси самолёт қулаган жойни ўрната олмаган. 

 

Мавзуга оид