Қандай транспорт воситалари ДЙҲХХда давлат рўйхатидан ўтказилмайди?
Ўзбекистонда баъзи транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Улар:
ёпиқ жойларда ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган умумий йўлларда фойдаланишга мўлжалланмаган технологик транспорт воситалари (трактор, трактор тиркамалари, қурилиш-йўл ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари);
фақат конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари;
трамвай ва троллейбуслар;
Мудофаа Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардиясига тегишли бўлган ҳарбий транспорт воситалари.
Ушбу транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
15:13 / 07.11.2024
Фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди
21:54 / 10.06.2024
Пойтахт Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
15:39 / 01.06.2024
Дориларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди
16:00 / 30.05.2024