Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026 йил 25 сентябрдаги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, автобус ва метрополитенда бир йўловчининг бир марталик қатнови учун нақд тўловда 3 000 сўм, электрон тўлов тизими орқали тўланганда эса рағбатлантирувчи чегирма билан 2 500 сўм ундирилади. Бир йўловчининг багажини ташиш хизмати 4 000 сўм этиб белгиланган. Ушбу нархлар ҚҚСни ўз ичига олади.
Транспорт карталари учун тарифлар
Қарор билан автобус ҳамда автобус ва метродан биргаликда фойдаланиш учун турли муддатларга мўлжалланган тариф режалари тасдиқланган. Жумладан:
Тариф муддати | Автобус | Автобус + метро |
|---|---|---|
1 кунлик | 11 500 сўм | 13 500 сўм |
5 кунлик | 42 500 сўм | 57 500 сўм |
7 кунлик | 54 000 сўм | 73 000 сўм |
10 кунлик | 84 500 сўм | 115 500 сўм |
15 кунлик |

















