Иллюминатор ёнида ўтиринг: бу рейсларда кўришга арзийдиган манзара бор
Кўпчилик сайёҳлар парвознинг катта қисмида ўзларини китоб мутолааси, фильмлар томоша қилиш ва ухлаш билан банд қилишга ҳаракат қилишади. Одатда томоша қиладиган манзара бўлмайди. Бу бекор гап, чунки қуйидаги рейсларда кўзингизни иллюминатордан ололмайсиз.
Франкфурт – Кейптаун
14 соатлик парвоз кўп куч олади. Бироқ Жанубий Африка шаҳрини юқоридан туриб бир қарашнинг ўзиёқ уни қайта тиклайди. Бўғоз, қалъа, тоғ, қирғоқбўйи – қўнишдан олдин баҳраманд бўлиш зарур бўлган манзара.
Дубай – Гонконг
7 соатлик парвоз осмонга бўй чўзган ҳашаматли осмонўпар бинолар манзаралари билан тугалланади. Осиё мегаполисини ўраб турган бўғоз ва чиройли тоғлар ҳам ундан қолишмайди.
Альбукерке – Лас-Вегас
Бор-йўғи бир соат давомида шунақа кўп гўзал манзарага гувоҳ бўлиш мумкинки, ушбу парвоз ҳеч қачон ёдингиздан чиқмайди. Сиз нафақат Гранд-Каньонга етиб келасиз, балки Мид кўли, Гувер тўғони ва неон чироқлари водийсидан завқ оласиз.
Дубай – Сан-Франциско
18 соатлик парвоз кишини ҳолдан тойдиради деб ўйлайсизми? Бўлмаган гап! Йўлнинг бошланишида Бурж Халифага бир назар ташланг – бу энг катта минора баландлиги бўйича дунёда тенги йўқ саналади. Кейин сизни Шимолий қутб кутади, қўнишдан бироз аввал эса – Трансамерика.
Гонконг – Бали
Афсус, пастдаги гўзал манзарани ҳар доим ҳам кўриб бўлмайди. Бироқ агар бунга муваффақ бўлсангиз, ғаройиб дарё ва қишлоқлар кўриниши сизни бефарқ қолдирмайди.
Москва – Нью-Йорк
10 соат давомида бутун Европа, Атлантикани томоша қилиш ва Америка тимсоли бўлган шаҳарга қўниш? Осон!
Мавзуга оид
09:20 / 07.10.2024
Эрон ҳаво ҳудудини яна 9 соатга ёпди
11:59 / 05.08.2024
ОАВ: 150 минг Исроил фуқароси парвозлар тўхтатилгани сабабли мамлакатга қайтиб кела олмаяпти
11:20 / 01.08.2024
Исроил мамлакат шимолидаги ҳаво ҳудудини ёпди
18:41 / 12.01.2024