Тошкентда Жанубий Корея тиббиёт университетининг қачон иш бошлаши маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги ПҚ-3450-сон қарорига мувофиқ, «AKFA Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази вакиллари Жанубий Кореядаги етакчи олийгоҳлардан бири ҳисобланган Гачон тиббиёт университети раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш мақсадида 27-28 сентябрь кунлари Инчон шаҳрига ташриф буюришди.
Учрашув давомида томонлар Тошкентда келаси йили очилиши кутилаётган олийгоҳнинг тафсилотлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунига кўра, «AKFA Medline» тиббиёт маркази ва Гачон тиббиёт университети ўртасида келишув имзоланди. Унга кўра, тиббиёт университетининг 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб фаолият юритиши, ўқув масканида дарслар инглиз тилида олиб борилиши ва таълим давомийлиги 6 йилни ташкил этиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Гачон университетининг Гил госпитали раҳбарияти вице-президенти Мюнг Хи Чунг бошчилигидаги делегация «AKFA Medline» тиббиёт марказига ташриф буюрган эди. Тошкентда томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган ва Гачон университетининг янги ўқув муассасасини зарур барча ўқув дарсликлар ва дастурлар билан таъминлаши, унга тиббиёт йўналишида университет очиш бўйича Гачон университетининг Гил госпиталидан маслаҳатчи юбориши ва профессорларни жалб этишга кўмаклашиши белгиланди.
Гил клиникасининг Осиёдаги етакчи ўрни рақамларда ўз аксини топган. Ривожланган тиббий муассасалар тармоғи 5 та шифохона; 6 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та илмий-тадқиқот институтни ўз ичига олади. Клиникалар тармоғи асосчиси ва ижрочи директори, 86 ёшли Ли Гил Ё бу билан чекланмоқчи эмас. Бу эса хизматлар сифати тобора ошиб боришини англатади.
Бугунги кунда Гачон университети қошида тиббий марказнинг 30 та бўлими мавжуд бўлиб, бу ерда 2647 нафар ходим (уларнинг 245 нафари юқори малакали шифокор) фаолият кўрсатади. Стационарда беморлар учун 1364 ўрин ажратилган.
Ҳар йили 1 000 000 дан ортиқ беморлар клиникада даволанади. 400.000 нафар одамга амбулатория ёрдами, 90.000 нафарига эса шошилинч ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Операциялар сони эса 25.000 дан ошади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024