Ўзбекистон | 14:42 / 04.10.2018
14925
1 дақиқада ўқилади

Хитой ўзбек олимини тақдирлади 

Фото: Ўзбекистон Фанлар академияси

Шинжон физика-техника Институти таклифига биноан Шомансур Саъдуллаев «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Хитой Халқ Республикаси Фанлар академиясининг Шинжон физика-техника Институти таклифига биноан Тошкент шаҳрида Хитойнинг халқ табобати марказини ташкил этишга ёрдам бериш, икки мамлакат Фанлар академиялари ўртасида илмий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик, Хитой Халқ Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Шомансур Саъдуллаев «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди», - дейилади хабарда. 

Шомансур Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид