Жаҳон | 14:59 / 04.10.2018
36444
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 2009 йилда бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди

Фото: Tengrinews

Олмаотадаги Бош консуллик томонидан кўрилган чоралар натижасида Ўзбекистон фуқароси Н.Х.Соипов (1990 йил 3 сентябрда туғилган) аниқланди, у ўз қариндошлари томонидан 2009 йилдан буён қидирилаётганди, дея хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

«Дипломатик ваколатхона сўровига биноан Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этди, бу эса Н.Соиповнинг қаердалигини аниқлаш имконини берди. Унга зарур психологик ёрдам кўрсатилди ва ватанига қайтиб кетиш учун сертификат топширилди», - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, айни пайтда у Ўзбекистонга қариндошлари билан қайтиб келмоқда.

Мавзуга оид