Жамият | 18:38 / 04.10.2018
7922
1 дақиқада ўқилади

«Ласетти» олиб беришни ваъда қилиб, 10 000 долларга «ухлатган» шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

2 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил март ойида Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи И.Ж. “Сергели ихтисослашган автомашина бозори” МЧЖ ҳудудида Сергели туманида яшовчи М.И.га “Ласетти” автомашинаси олиб беришликни айтиб, алдаш йўли билан 10 минг АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар автомашина олиб бермай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. И.Ж. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид