Фан-техника | 12:36 / 05.10.2018
8647
1 дақиқада ўқилади

Apple ва Amazon ўз техникаларида Хитой жосуслик чиплари борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: Bloomberg

Apple, Amazon ва Supremico компаниялари компьютерлари ҳамда бошқа электрон қурилмаларида Хитойдан жосуслик чиплари мавжудлиги ҳақидаги хабарга аниқлик киритувчи баёнот билан чиқишди. Бу ҳақда Bloomberg компаниялар баёнотларига асосланиб ёзмоқда.

Компанияларнинг баёнотларига кўра, уларнинг вакиллари ўз техникаларида ҳеч қачон ҳеч қандай шубҳали чипларни топишмаган.

Ўз навбатида, Хитой Ташқи ишлар вазирлигидан таъкидлашларича, Пекин халқаро киберхавфсизлик нормалари ҳимоячиси саналади ва бу соҳада жаҳон ҳамжамияти биргаликда иш олиб боришининг тарафдоридир. Шунингдек, вазирликдан эслатишларича, 2011 йилда БМТга «Ахборот хавфсизлиги соҳасида хатти-ҳаракатлар халқаро кодекси»ни қабул қилиш таклифи билан чиққан.

Аввалроқ, Bloomberg Марказий разведка бошқармаси Apple ҳамда Amazon компьютерлари ва гаджетларида жосуслик чипларини топгани, улар техникаларга Хитойда ўрнатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид