Озарбойжон Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудида АҚШ томонидан назорат қилинадиган лабораториялар мавжуд экани ҳақида пайшанба куни тарқалган хабарларни инкор этди.
«Озарбойжон ҳудудида бошқа давлат томонидан назорат қилинадиган ҳеч қандай лаборатория йўқ. Шунинг учун уларнинг реконструкция қилиниши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас», - дея жавоб қайтаришган мамлакат Мудофаа вазирлигининг матбуот хизматидан ТАСС сўровига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда Пентагон лабораторияси ташкил этилгани ҳақида хабар берганди.
РФ Қуролли кучларининг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов сўзларига кўра, Украина, Озарбойжон ва Ўзбекистонда Пентагон назорати остидаги лабораторияларни реконструкция қилиш давом этмоқда.
Кирилловнинг сўзларига кўра, улар фаолиятининг устувор йўналиши - юқумли касалликлар ҳақида маълумот йиғиш ва патоген микроорганизмлар штаммларига эга бўлган, шу жумладан, антибиотикларга чидамли ҳамда вакциналар ҳимоя таъсирини узайтирувчи миллий коллекцияларни олиб чиқишдир.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати россиялик ҳамкасбларининг баёнотига ҳозирча расман изоҳ бермади.












