Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон Ички ишлар вазирликларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д.Назармуҳамедов ва Озарбойжон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-лейтенанти В.Эйвазов раҳбарлигида икки томон Ички ишлар вазирликларининг Биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, йиғилишда терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда ахборот алмашинувининг бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари, умумий жиноятчиликка қарши курашиш ва қидирув фаолияти соҳасида томонларнинг ҳамкорлиги, транспорт хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича тўпланган тажриба юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Йиғилиш якунида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Озарбойжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Баёноти имзоланди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026